Республика махсус комиссияси Ўзбекистон шаҳар ва туманлари кесимида карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудуд бўлиб қолди, дея хабар берди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Тошкент

Барча туманлар «сариқ» ҳудудда: Бектемир, Мирзо Улуғбек, Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Яшнобод, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яккасарой туманлари.

Тошкент вилояти

«Яшил» ҳудуд: Олмалиқ ва Оҳангарон, Бўка, Пскент ва Оҳангарон туманлари.

«Сариқ» ҳудуд: Ангрен, Бекобод, Чирчиқ, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарлари, Бекобод, Бўстонлиқ, Қуйичирчиқ, Ўрта Чирчиқ туманлари.

«Қизил» ҳудуд: Оққўрғон, Зангиота, Чиноз, Қибрай, Паркент, Янгийўл, Тошкент, Юқори Чирчиқ туманлари.

Самарқанд вилояти

«Яшил» ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри, Нарпай, Қушрабод, Нуробод, Булунғур, Иштихон, Каттақўрғон ва Пахтачи туманлари.

«Сариқ» ҳудуд: Самарқанд шаҳри, Тайлоқ, Жомбой, Самарқанд, Оқдарё туманлари.

«Қизил» ҳудуд: Паяриқ, Пастдарғом, ва Ургут туманлари.

Хоразм вилояти

«Яшил» ҳудуд: Хива шаҳри, Боғот, Гурлан, Қўшкўпир, Урганч, Хазарасп, Хонқа, Хива, Шовот, Янгиариқ ва Янгибозор туманлари.

«Қизил» ҳудуд: Урганча шаҳри.

Фарғона вилояти

Барча туман ва шаҳарлар «яшил» ҳудуд: Фарғона, Қўқон, Марғилон ва Қувасой шаҳарлари, Олтиариқ, Боғдод, Бешариқ, Сўх, Данғара, Қува, Қўштепа, Бувайда, Риштон, Тошлоқ, Фарғона, Фурқат, Ўзбекистон ва Ёзёвон туманлари.

Сурхондарё вилояти

«Яшил» ҳудуд: Қизириқ, Узун, Бандихон, Термиз, Ангор, Денов, Олтинсой, Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шеробод ва Шўрчи туманлари.

«Сариқ» ҳудуд: Термиз.

«Қизил» ҳудуд: Сариосиё тумани.

Сирдарё вилояти

«Яшил» ҳудуд: Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарлари, Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари.

«Сариқ» ҳудуд: Сардоба тумани.

«Қизил» ҳудуд: Ховос тумани.

Қашқадарё вилояти

Барча туманлар ва шаҳарлар «яшил» ҳудуд: Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Деҳқонобод, Қамаши, Қарши, Косон, Касби, Миришкор, Муборак, Нишон, Шаҳрисабз, Ғузор ва Яккабоғ туманлари.

«Қизил» ҳудуд: Чироқчи тумани.

Наманган вилояти

«Яшил» ҳудуд: Мингбулоқ, Норин, Чортоқ, Чуст ва Учқўрғон туманлари.

«Сариқ» ҳудуд: Наманган шаҳри.

«Қизил» ҳудуд: Косонсой, Тўрақўрғон, Янгиқўрғон, Поп ва Уйчи туманлари.

Навоий вилояти

«Яшил» ҳудуд: Навоий шаҳри, Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Томди ва Учқудуқ туманлари.

«Қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри, Конимех ва Хатирчи туманлари.

Жиззах вилояти

Барча туман ва шаҳарлар «яшил» ҳудуд: Жиззах шаҳри, Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Дўстлик, Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш ва Янгиобод туманлари.

Бухоро вилояти

Барча туманлар ва шаҳарлар «яшил» ҳудуд: Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Вобкент, Қоровулбозор, Пешкў, Ромитан, Жондор, Олот ва Қоракўл туманлари.

«Сариқ» ҳудуд: Когон тумани.

«Қизил» ҳудуд: Ғиждувон ва Шофиркон туманлари.

Андижон вилояти

Барча туман ва шаҳарлар «яшил» ҳудуд: Андижон, Хонобод шаҳарлари, Балиқчи, Бўз, Булоқбоши, Избоскан, Қўрғонтепа, Марҳамат, Улуғнор, Хўжаобод, Жалақудуқ, Шаҳрихон, Олтинкўл, Пахтаобод, Асака ва Андижон туманлари.

Қорақалпоғистон

«Яшил» ҳудуд: Амударё, Беруний, Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Мўйноқ, Нукус, Тўрткўл, Хожайли, Чимбой, Шуманай, Элликқалъа, Тахиатош ва Бўзатов туманлари.

«Қизил» ҳудуд: Қўнғирот тумани.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб кийиш ва бир қатор муассасалар ва объектларнинг ишлашини тақиқлаш каби чекловлар ва қоидалар давом этмоқда. Ҳозирча, шахсий автоуловлар билан ҳудудлар ўртасида саёҳат қилиш тақиқланади.