8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4404 (+52) нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 18 нафари Тошкент шаҳрида (жумладан, «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, «Равнақ банк» нинг Шайхонтохур филиали ходими), 3 нафар Наманган вилоятида (шундан 2 нафари вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари), 1 нафари Тошкент вилоятидан («Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндоши) аҳоли орасида, қолган 1 нафари Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

️Айни пайтда мамлакатда 3357 (+3) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (2 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида) соғайди.

️Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1030 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашгани, якшанба куни аҳоли орасида 217 кишида COVID-19 аниқланганини маълум қилган эди.