8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4352 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 5 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида, қолган 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, яна 3 нафари эса аҳоли орасида) аниқланган.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 981 киши даволанмоқда. Улардан 6 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 3354 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ўн етти киши ҳаётдан кўз юмган.