Якшанба куни Ўзбекистонда рекорд даражада — 237 та коронавирус ҳолати аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги инфекция Карантин марказида — 20, Тошкент шаҳрида — 195, Тошкент вилоятида — 10, Хоразм вилоятида — 8, Сирдарё вилоятида — 4 та қайд этилганини маълум қилди.

Шунингдек, 86 нафар фуқаро соғайди. Шундан 73 нафари ️Тошкент шаҳридаги, 8 нафари Бухоро вилоятидаги, 4 нафари Навоий вилоятидаги ҳамда 1 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4331 нафар бемордан 3354 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 960 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 441 618 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 396 349 нафари карантиндан чиқарилган.

️Ҳозирда уй карантинида 23 362 нафар, стационар карантинда эса 21 907 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

4331