5 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3965 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 2 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 862 киши даволанмоқда. Улардан 9 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

Таъкидланишича, айни пайтда 48 мингдан ортиқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Уларнинг 21 мингдан ортиқроғи стационар шароитида, қолган 27 минг нафари уй шароитида карантин тадбирлари билан қамраб олинган, деди Нурмат Отабеков.

Айни пайтда мамлакатда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ўн олти киши ҳаётдан кўз юмган.