Уч ойлик танаффусдан сўнг Ўзбекистон Суперлигаси учрашувлари 13 июндан бошлаб давом эттирилади, дея хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Суперлига ўйинлари вақтида мухлислар стадионга киритилмайди. Шу боис, футболчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Бунёдкор» клуби ўз майдонидаги ўйинларда ашаддий мухлисларнинг фотоларини ўриндиқларга жойлаштириб чиқишни режалаштирмоқда.

Бу йўл билан тошкентликлар футболчиларга рухан далда бўлиб туриш мумкин деб хисоблашмоқда.

«Бунёдкор» клуби буни карантин вақтида анъанага айлантириши ва клуб 10 июнга қадар мухлисларнинг суратларини bunyodkorfanclub@gmail.com орқали қабул қилмоқда.

Бу тажриба Қаршининг «Насаф» клуби томонидан хам йўлга қўйиладиган бўлди. Стадион трибуналарида ишқибозлар постерлари қўйилиб, телевизор орқали трансляцияларда кўрсатилади. Ушбу масала юзасидан, клуб ишқибозлари «Насаф»нинг маркетинг бўлими ёки ишқибозлар билан ишлаш бўйича мутахассисга мурожаат қилишлари мумкин.


13 июнь куни «Бунёдкор» ўз майдонида «Қўқон-1912» клубини, 14 июн куни эса «Насаф» ўз уйида «Навбахор» жамоасига қарши тўп суради.