ОТМга ҳужжатлар фақат онлайн қабул қилинади. Бу ҳақда Хуқуқий ахборот расмий канали ДТМ раҳбари Мажит Каримов сўзларига асосланиб хабар берди.

Унга кўра, аввалги йиллардаги битирувчилар учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:

  • паспорт;
  • диплом;
  • тил билиши сертификати;
  • имтиёзи мавжуд бўлганда, имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар.

2020 йил битирувчилари учун эса:

  • паспорт;
  • битирув аттестати (қабул қилувчилар томонидан базадан электрон тарзда олинади).

Ҳужжатлар 2 хил усул билан топширилиши мумкин:
1) dtm.uz сайти орқали;
2) my.gov.uz портали орқали.

Эслатиб ўтамиз, ОТМларга ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади.

Шунингдек, олдинги йилларда ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун тўлов бу йил 111,5 минг сўм миқдорда бўлиши белгиланди, дея хабар беради Расмий хабарлар канали. Тахминан 700 минг атрофида мактабни олдинги йилларда битирган абитуриентлар ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Ўтган йилдан бошлаб аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида (101 минг сўм) тўлов ундириш йўлга қўйилган эди. Ўтган йили ушбу тизим орқали абитуриентлардан 70 млрд сўмдан кўпроқ маблағ тушгани хабар қилинган эди.