Жорж Флойд ўлими бўйича Миннеаполислик собиқ полиция ходими Дерек Шовинга қўйилган айблов оғирлаштирилди. Флойдни қўлга олишда иштирок этган яна учта полиция ходимларига ҳам айблов қўйилди, дея хабар беради CNN.

9 дақиқа давомида Флойднинг бўйнини тиззаси билан бўғиб турган Шовен аввал эҳтиётсизлик оқибатида ўлдиришда айбланаётган бўлса, энди қасддан бўлмаган ўлдиришда айбланмоқда. Ушбу айблов бўйича жазо 40 йилга озодликдан маҳрум этилишигача бўлиши мумкин.

Жорж Флойдни ушлаб туришда кўмак берган 37 ёшли Томас Лейн ва 26 ёшли Александр Куэнг, ҳамда воқеа жойи яқинида турган Ту Тао жиноятга шерик бўлганликда ва қасддан содир этилмаган жиноятларда айбланмоқда. Улар қамоққа олинган.


Чапдан ўнгга: Дерек Шовен, Ту Тао, Томас Лейн и Александр Куэнг. Фото: CNN.

44 ёшли Дерек Шовен 29 май куни ҳибсга олинган эди. Барча тўртта полиция ходимлари Флойднинг ўлимидан кейин ишдан ҳайдалган эди.

Жорж Флойд 25 май куни Миннеаполисда майда фирибгарликда гумон қилиниб, қўлга олинганидан кейин вафот этган эди. Унинг ўлими АҚШда полиция ходимларининг зўравонлиги ва ирқчиликка қарши намойишларни бошлаб юборган эди.