Ҳукумат қарори билан айрим «чиройли» рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ўзгарди, дея хабар беради Адлия вазирлигининг расмий канали.

Янги тартибга кўра, «чиройли» рақамлар 6 та тоифага ажратилди (илгари 3 та тоифа эди).

Бундан ташқари, айрим «чиройли» рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ҳам ўзгарди.

Хусусан, 333, 444, 666, 999 рақамлар комбинацияси 1-тоифадан 2-тоифага ўтказилган бўлса, 003, 004, 006, 008, 009, 030, 040, 303, 400, 404, 600, 900, 909 каби рақамлар 2-тоифадан 3-тоифага ўтказилди.

Тошкент шаҳридаги 2-тоифа рақамларининг бошланғич нархи агар улар ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (илгари 40 баравар), бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари (илгари 50 баравар) этиб белгиланди.

Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, III, IIIA типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхати.