4 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3909 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг барча 35 таси Навоий вилоятида аниқланган. Шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар, 8 нафари эса (6 нафари Навоий шаҳрида, 1 нафардан Навбаҳор ва Кармана туманларида) аҳоли орасида қайд этилган.

Кун давомида COVID-19 ҳолатлари сони 66 тага етди.

Шу билан бирга, айни пайтда Ўзбекистонда 3082 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тўлиқ соғайди. Бунда, 4 нафар бемор Қоралпоғистон юқумли касалликлар шифохонасида ва қолган 64 нафари Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида коронавирус инфекциясидан фориғ бўлган.