Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 3014 нфарга етди, дея Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 3 июнь куни Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасидан 29 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 5 нафар. Шунингдек, Навоий вилоятида 42 нафар ва Самарқандда 10 нафар бемор соғайиб, жами кун давомида 95 нафар бемор дардига шифо топди ва реабилитацияга кузатилди.

М️аълумотга кўра, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан соғайганларнинг 6 нафари Наманган вилоятидан, 5 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Самарқанд вилоятидан, Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан 4 нафардан, Фарғона, Андижон ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 25 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.

️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари Хоразм вилоятидан, 3 нафари Самарқанд вилоятидан, Қорақалпоғистон Рспубликаси ва Қашқадарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 4 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

️3-сонли туғруқ мажмуасида тузалганларнинг 4 нафари Самарқанд вилоятидан бўлиб, она ва бола (ҳомиладор она 25 ёшда ва боласи 4 ёшда) ҳамда 2 нафар ҳомиладор аёл. Қолган 1 нафари (27 ёшли аёл) эса Хоразм вилоятидан.

Навоий вилоятида тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятданлиги маълум қилинмоқда ва (32 нафари Зарафшон шаҳридан, 4 нафари Хатирчи туманидан, 3 нафари Томди туманидан, 2 нафари Конимех туманидан, 1 нафари эса Навоий шаҳридан) бўлиб, 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшли онахон, ёши кичиги 2018 йил туғилган.

Самарқанд вилоятида ҳам соғайганларнинг барчаси ушбу вилоятдан. Уларнинг 4 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда.

Айни пайтга қадар Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 3014 нафарга етди.