Сешанба куни Ўзбекистонда жами 58 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 3760 тага етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, инфекция тасдиқланган беморларнинг 40 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 10 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 4 нафари Тошкент шаҳрида ва яна 4 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Шунингдек, бугун 49 нафар фуқаро соғайди. Шундан 7 нафари Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди. Навоий вилоятида бир йўла 42 нафар бемор тузалди ва жами соғайганлар 54 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 110 нафарни ташкил этмоқда.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3760 нафар бемордан 2908 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 837 нафар бемордан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.