2 июнь куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3718 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги аҳоли орасида, қолган 2 нафари Наманган ва Тошкент вилоятларига хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 810 киши даволанмоқда. Улардан 9 нафар бемор оғир, 2 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

Коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони ҳозирда 2859 кишини ташкил этмоқда. Ўн беш киши ҳаётдан кўз юмган. Айни пайтда 46 мингдан ортиқ фуқаро карантин муддатларини ўтмоқдалиги маълум бўлди.