1 июнь куни Uzbekistan Airways чартер рейси билан Жанубий Кореядан Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.

Ёрдам 40 дона шприц насоси, 15 минг қадоқ антисептика воситаси ва 12 дона матрас ва автомат механизмли тиббиёт каравотидан ташкил топган.

9,5 тоннага яқин оғирликдаги қарийб 100 минг долларлик юк BOMI Engineering & Construction, Infinity компаниялари, Шинхан ва Ажу университетлари ҳамда Хвасонг шаҳри савдо-саноат падатаси кўмагида шакллантирилди.

6,5 тоннага яқин оғирликдаги қарийб 66 минг долларлик инсонпарварлик юкининг қолган қисми навбатдаги юк чартер рейси ташкил этилиши билан олиб келинади, дея қайд этди агентлик.