Ушбу ҳафтада 9 та чартер қатнови амалга оширилади

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хориждаги фуқароларни ватанга олиб келиш мақсадида амалга ошириладиган чартер рейслар жадвалини эълон қилди. 1−7 июн кунлари Uzbekistan airways авиакомпанияси томонидан Туркия, Россия Федерацияси, БАА ва Миср Араб Республикаси шаҳарларига жами 9 та қатнов амалга ошрилади.

1−7 июнь кунларига белгиланган чартер рейслар жадвали:

  • 1 июнь. Тошкент — Истанбул — Тошкент
  • 2 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент
  • 3 июнь. Тошкент — Шаржа — Тошкент
  • 3 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент
  • 4 июнь. Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент
  • 5 июнь. Тошкент — Москва — Тошкент
  • 6 июнь. Қоҳира — Тошкент — Қоҳира
  • 6 июнь. Тошкент — Новосибирск — Тошкент
  • 7 июнь. Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент

Аввалроқ Транспорт вазирлиги фуқаролар рўйхатга олиш учун мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилишлари кераклигини маълум қилган эди. Йўловчилар рўйхати Uzbekistan Airways компанияси тақдим этилади. Ушбу рўйхат асосида ўзбекистонликлар самолёт бортига қабул қилинади.

Қайд этилишича, 25−31 май кунлари амалга оширилган саккизта рейс орқали Россия ва Туркиядан Ўзбекистонга 2118 нафар фуқаро қайтарилди.

Президент Шавкат Мирзиёев май ойи ўрталарида Ўзбекистон хориждан 39 минг нафар фуқарони қайтарганини маълум қилган эди. Яна 12 минг фуқаронинг олиб келишини кутилмоқда.