Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўпка — юрак етишмовчилигидан вафот этди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

1957 йилда туғилган пойтахтлик Х. да шу йилнинг 30 май куни «Covid-19» аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. 63 ёшли (аёл) бемор шу йилнинг январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган.

Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатимиздагишу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб турилган.

Бироқ невропатолог, кардиолог, вирусолог, пульмонолог, реаниматологларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигиданвафот этди.