Республика махсус комиссияси Ўзбекистон шаҳар ва туманлари кесимида карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудуд бўлиб қолди, дея хабар берди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Тошкент

Барча туманлар «сариқ» ҳудудда: Бектемир, Мирзо Улуғбек, Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Яшнобод, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусодоб ва Яккасарой туманлари.

Тошкент вилояти

«Яшил» ҳудуд: Олмалиқ ва Оҳангарон, Бўстонлиқ, Бўка, Пскент ва Оҳангарон туманлари.

«Сариқ» ҳудуд: Ангрен ва Чирчиқ, Бекобод, Қуйичирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Чиноз туманлари.

«Қизил» ҳудуд: Бекобод, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Зангиота, Қибрай, Паркент, Янгийўл, Тошкент, Юқори Чирчиқ туманлари.

Самарқанд вилояти

«Яшил» ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри, Нарпай, Қушрабод, Нуробод, Булунғур, Каттақўрғон ва Пахтачи туманлари.

«Сариқ» ҳудуд: Жомбой тумани.

«Қизил» ҳудуд: Самарқанд, Оқдарё, Иштихон, Паяриқ, Пастдарғом, Самарқанд, Тайлоқ ва Ургут туманлари.

Хоразм вилояти

Барча туман ва шаҳарлар «яшил» ҳудуд: Урганч ва Хива, Боғот, Гурлан,Қўшкўпир, Урганч, Хазарасп, Хонқа, Хива, Шовот, Янгиариқ ва Янгибозор туманлари.

Фарғона вилояти

Барча туман ва шаҳарлар «яшил» ҳудуд: Фарғона, Қўқон, Марғилон ва Қувасой шаҳарлари, Олтиариқ, Боғдод, Бешариқ, Сўх, Данғара, Қува, Қўштепа, Бувайда, Риштон, Тошлоқ, Фарғона, Фурқат, Ўзбекистон ва Ёзёвон туманлари.

Сурхондарё вилояти

«Яшил» ҳудуд: Қизириқ, Узун, Бандихон, Термиз, Ангор, Денов, Олтинсой, Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шеробод ва Шўрчи туманлари.

«Сариқ» ҳудуд: Термиз.

«Қизил» ҳудуд: Сариосиё тумани.

Сирдарё вилояти

Барча туман ва шаҳарлар «яшил» ҳудуд: Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарлари, Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба ва Ховос туманлари.

Қашқадарё вилояти

Барча туманлар ва шаҳарлар «яшил» ҳудуд: Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Деҳқонобод, Қамаши, Қарши, Косон, Касби, Миришкор, Муборак, Нишон, Чироқчи, Шаҳрисабз, Ғузор ва Яккабоғ туманлари.

Наманган вилояти

«Яшил» ҳудуд: Косонсой, Мингбулоқ, Тўрақўрғон, Чортоқ, Поп, Чуст, Учқўрғон ва Янгиқўрғон туманлари.

«Сариқ» ҳудуд: Норин тумани.

«Қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри, Уйчи ва Наманган туманлари.

Навоий вилояти

«Яшил» ҳудуд: Навоий шаҳри, Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Томди ва Учқудуқ туманлари.

«Сариқ» ҳудуд: Конимех ва Хатирчи туманлари.

«Қизил» ҳудуд: Зарафшон.

Жиззах вилояти

Барча туман ва шаҳарлар «яшил» ҳудуд: Жиззах шаҳри, Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Дўстлик, Зомин, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш ва Янгиобод туманлари.

Бухоро вилояти

Барча туманлар ва шаҳарлар «яшил» ҳудуд: Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Вобкент, Когон, Қоровулбозор, Пешкў, Ромитан, Шофиркон, Жондор, Ғиждувон, Олот ва Қоракўл туманлари.

Андижон вилояти

«Яшил» ҳудуд: Хонобод шаҳри, Балиқчи, Бўз, Булоқбоши, Избоскан, Қўрғонтепа, Марҳамат, Улуғнор, Хўжаобод, Жалақудуқ, Шаҳрихон, Олтинкўл, Пахтаобод ва Асака туманлари.

«Сариқ» минтақа: Йўқ.

«Қизил» ҳудуд: Андижон шаҳри ва Андижон тумани.

Қорақалпоғистон

«Яшил» ҳудуд: Амударё, Беруний, Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Мўйноқ, Нукус, Тўрткўл, Хожайли, Чимбой, Шуманай, Элликқалъа, Тахиатош ва Бўзатов туманлари.

«Сариқ» ҳудуд: Нукус.

«Қизил» ҳудуд: Қўнғирот ва Тахтакўпир туманлари.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб кийиш ва бир қатор муассасалар ва объектларнинг ишлашини тақиқлаш каби чекловлар ва қоидалар давом этмоқда. Ҳозирча, шахсий автоуловлар билан ҳудудлар ўртасида саёҳат қилиш тақиқланади.