Ўзбекистон вилоятлари ўртасида шахсий автомобилларда ҳаракатланишга рухсат берилмади. Коронавирусга қарши курашиш Республика махсус комиссияси ушбу тақиқни ўз кучида қолдирди.

Фақатгина Тошкентдан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент килоятидан пойтахтга кириш-чиқишга рухсат берилади.

Шунингдек, «яшил» ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни марказлаштирилган тартибда ташиш учун вилоятлараро автобуслар, шу жумладан туристик ташкилотлар автобуслари қатновини йўлга қўйишга рухсат берилди.

Бунда автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлиши лозимлиги, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37 °C ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг автобус салонига чиқарилмаслиги лозим.

Автобуслар вилоятларо қатновларда «қизил» ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади.

Автобуслар доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.

Автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади.

Деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин талабларига риоя этилишини назорат қиладиган кўнгилли гуруҳлар тузиш топширилди.