Шанба куни Ўзбекистонда 58 та янги коронавирус ҳолати рўйхатга олинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Инфекция қайд этилганларнинг 33 нафари карантин муассасаларидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 21 нафари (Тошкент шаҳри 11, Самарқанд вилояти 8, Наманган вилояти 2) эса аҳоли орасидан аниқланди.

Жумладан, аввалроқ коронавирус аниқланиб, «Ўрикзор» бозорининг карантинга ёпилишига сабабчи бўлган савдо мажмуаси сотувчисининг ўғли ва қизига ҳам инфекцияни юқтиргани хабар қилинди.


Ш️унингдек, кун давомида 55 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. ️Айни пайтгача касалликка чалинган 3546 нафар бемордан 2783 нафари соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 749 нафар бемор республиканинг 7 худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

️Бугун мамлакатда уй карантинига 1379 нафар фуқаро олиниб, 698 нафар фуқаро чиқарилди. Стационар карантинга эса 1267 нафар фуқаро олиниб, 1479 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.