Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан Якубов Алишер Джалгасович Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Алишер Якубов Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Алишер Якубов (1980 йилда туғилган) — Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини бакалавр (2001 йил) ва магистратурасини (2003 йил) тамомлаган. 2017 йили Чехия аграр университети аспирант-стажери бўлган.