29 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3463 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 2 нафари Сирдарё вилоятида Қозоғистон орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Шаржадан, 3 нафари Новосибирскдан чартер рейс билан келган, қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган.

Айни пайтда мамлакатда 2694 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Маълум қилинишича, Республика бўйлаб COVID-19 инфекциясидан 755 киши даволанмоқда, улардан 6 нафари оғир аҳволда ва 1 нафари ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

️Ҳозирда Ўзбекистонда 46 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган, деди Нурмат Отабеков.