Пайшанба куни Ўзбекистонда 75 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Инфекция қайд этилганларнинг 48 нафари Карантин марказидан, 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 21 нафари (Тошкент шаҳри 16, Самарқанд вилояти 4, Тошкент вилояти 1) эса аҳоли орасидан аниқланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.



Шунингдек, кун давомида 26 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Айни пайтгача касалликка чалинган 3444 нафар бемордан 2694 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 736 нафар бемор республиканинг 7 худудидаги даволаш муассасаларида даволанишмоқда.

️Бугун мамлакатда уй карантинига 1166 нафар фуқаро олиниб, 1284 нафар фуқаро чиқарилди. Стационар карантинга эса 1532 нафар фуқаро олиниб, 935 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.