28 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3396 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 7 нафар аҳоли орасида, Самарқанд вилоятида 1 нафар аҳоли орасида, Тошкент вилоятида эса 1 нафар аҳоли орасида, 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 2668 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Бош давлат санитария назоратчиси Нурмат Отабеков сўзларига кўра, Республика бўйлаб COVID-19 инфекциясидан 714 киши даволанмоқда, улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 4 нафари эса оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

️Ҳозирда Ўзбекистонда 46 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган, деди Нурмат Отабеков.