Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида яшовчи аёл (1997 й. т.) икки ёшли ўғлини сотмоқчи бўлганида қўлга олинди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Қўлга олиш бўйича тадбир Бош прокуратуранинг Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилди. Аёл боласини бошқа бир аёлга 7700 долларга сотишни хоҳлаган.

Қўлга олинган аёлга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 19 май куни Қорақалпоғистонинг Тўрткўл туманида 13 ёшли ўғлини 15 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинган эди.