27 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3355 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Таъкидланишича, янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Тошкент шаҳрида, яна 4 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Карантин марказида, қолган 11 нафари ҳам карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. Жами касалланганларнинг 16 нафари хориждан кириб келган фуқароларда, қолган 6 нафари эса юртимизда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.

Ҳозириги пайтга қадар кун давомида мамлакатда 65 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 2659 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Бунда, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 20 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар ҳамда Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, жами 23 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди, дейилади хабарда.