27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Унга кўра, янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 31 нафари Навоий вилоятидан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Тошкент шаҳридан ҳамда 2 нафари Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган, дейилади хабарда.

Айни пайтда мамлакатда 2636 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Республика бўйлаб COVID-19 инфекциясидан 683 киши даволанмоқда, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.