Шамуратов Рустам Азатович Қорақлапоғистон Республикаси Тўрткўл туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг махсус фармойиши қабул қилинди.

Тайинловга қадар Рустам Шамуратов Элликқалъа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Ундан аввалроқ, Рустам Шамуратов Қорақалпоғистон Молия вазирлигининг Тўрткўл тумани молия бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.