Москвада Ғалаба паради 24 июнь куни ўтказилади, дея маълум қилди Россия президенти Владимир Путин. Ушбу маросим 9 май куни ўтказилиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабабли у кўчирилди, дея хабар берди РИА Новости.

Эндиликда Россияда коронавирус тарқалиши чўққисига чиқди, мутахассислар фикрича, ўтиб бўлди деб ҳисобланади, деди Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда.

У парадга тайёргарлик кўришни бошлашга буйруқ берди. РФ Мудофаа вазирлигига хавфсизликнинг энг юқори тартибини таъминлаш, хатарларни энг паст даражага тушириш топширилди.

Ғалаба паради 9 май куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабабли у қолдирилди.

Қайд этиш жоизки, февраль ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов журналистларга июнь ойининг иккинчи ярмида президент Шавкат Мирзиёевнинг Рссияга ташриф буюриши режалаштирилаётганини маълум қилган эди. Ташриф кун тартибидан ҳудудлар ва ректорлар форумлари, медиа-форум ва бошқа амалий тадбирларни ўтказиш ўрин олган.