26 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 (+9) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказида, қолган 6 нафари Самарқанд вилоятида карантинга олинган фуқаролар ичида аниқланган. Сешанба куни 75 та янги коронавирус ҳолати ҳақида хабар қилинди (бир кун аввал — 51 та).

Айни пайтда мамлакатда 2636 (+29) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ушбу инфекциядан вафот этганлар сони эса 14 нафарни ташкил этмоқда.

️Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 640 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.