26 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3281 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабарга кўра, янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 15 таси Карантин марказидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Аввалроқ, коронавирус беморлари сони 46 нафарга ортиб, жами 3261 кишини ташкил этган эди. Шу боис кун давомида 66 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 2624 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.️ Ҳозирда республика бўйлаб 644 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.