Марказий аппарат ходимларидан олинган COVID-19 тест таҳлиллари натижаларига кўра, биронта ҳам коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолати аниқланмади, дея хабар берди ДСҚ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 23 май куни ДСҚ ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида коронавирус аниқланган эди. Шу боис, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати барча ходимларидан COVID-19 га тест таҳлиллари олинди.

Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати барча ходимлари меҳнат қонунчилигига ва карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда аввалги режимда ишлашни давом эттиради, дейилади хабарда.