Исроилда бош вазир Беньямин Нетаняху устидан суд жараёни бошланди. У фирибгарлик, пора олиш ва ишончни суиистеъмол қилишда айбланмоқда, дея хабар берди Meduza.

Суднинг биринчи мажлиси техник характер касб этади. Унда Нетаньяху прокуратура хулосаси билан танишиб, айблов мазмун-моҳияти унга тушунарли бўлган-бўлмаганига жавоб беради.

Прокуратура уч йил давомида айблов хулосасини тайёрлади; уч юздан зиёд гувоҳларнинг судда айбловчи томонида бўлишлари кутилмоқда. Жараённинг бир неча ойдан бир неча йилгача давом этиши кутилмоқда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Беньямин Нетаньяху 2009 йилдан бери Исроилнинг бош вазири ҳисобланади. Шунингдек, у ушбу лавозимни 1996−1999 йилларда ҳам эгаллаган. Ўтган йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида унинг «Ликуд» партияси иккинчи ўринни эгаллади.