Бугун Ўзбекистон ҳудудида Эрон томондан иссиқ ҳаво киришига сабаб бўлган юқори барик ўркач (баландликдаги юқори босимли қатлам) таъсири сақланиб туради, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.
Бутун республика бўйича об-ҳаво очиқ бўлади. Кундузги ҳарорат 36−39 даражани ташкил қилади, шимолий ҳудудлар ва чўл зонасида айрим жойларда 40−41 даражагача етади.
Баландликдаги юқори босимли қатлам ҳафтанинг охиригача мамлакатмиздаги об-ҳаво шароитларига таъсир қилади. Об-ҳаво асосан кам булутли бўлади. Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида 27−28 май кунлари шамолнинг тезлиги секундига 17−22 метргача кучайиши мумкин.
Ҳарорат 34−39 даража атрофида бўлади. Республиканинг шимоли, чўл зонаси ва жанубида ҳарорат бундан ҳам иссиқ, 40−41 даражагача етади, бу бутун ҳудудимиз бўйича май ойининг сўнгги кунлари учун хос ўртача кўп йиллик қийматлардан 5−7 даражага юқори, ва энг иссиқ йилларда шу кунларда кузатилган ҳароратлардан бир оз пастдир.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Тошкентда май ойида ҳароратнинг мутлақ максимуми 39,9 даражани, республиканинг жанубий вилоятлари ва чўл зонасида айрим жойларда 43−44 даражани ташкил қилган.