Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Агрокимёҳимоя» АЖ, Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-текшириш институтининг «Чигирткаларни ўрганиш лабораторияси» ҳамкорлигида ҳудудларда зарарли чигирткаларга қарши курашиш тадбирлари давом эттирилмоқда, дея хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.


Тадбирларда зарарли чигирткалар тарқалган майдонларни аниқлаш, кимёвий ишловдан ўтказиш талаб этиладиган майдонларни белгилаш ҳамда зарур бўладиган кимёвий препаратлар, техникалар ва ёрдамчи воситалар билан махсус ишлов бериш ишларини амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирларга 640 яқин мутахасислар 148 та трактор, 325 та қўлпуркагич 8 та мотоделътаплан 26 та махсус машина жалб қилинди.

Аввалроқ ФВВ ушбу ҳашаротларга қарши кураш ишлари Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эди. Мавсум давомида 600 минг гектардан ортиқ экин майдонларига кимёвий моддалар билан ишлов бериш режалаштирилган. Чигиртка тарқалишига қарши қаратилган тадбирлари июн ойининг бошига қадар давом этади.

Reuters агентлигининг Жаҳон банки маълумотларига таяни хабар қилишича, айни пайтда Шарқий Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёдаги 23 та давлатда чигирткалар босқичи охирги 70 йил ичида энг юқори нуқтасига етган. Ушбу табиий офат Шарқий Африкада 23 млн кишининг озиқ-овқат етишмовчилигига дучор этиши мумкин.