Цемент импортига киритилган чекловдан бир ой ўтиб, Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, чеклов олиб ташланди. Бу ҳақда «Газета.uz»га ҳукуматдаги манба хабар берди.

Республикада амалга оширилаётган қурилиш ишларининг тўхтаб қолмаслиги учун, 23 майдан бошлаб цемент маҳсулотини импорт бўйича олиб киришга жорий қилинган чеклов бекор қилинади, дейилади ҳужжатда.

Ҳукуматнинг 23 апрелдаги қарорига мувофиқ, цементга Ўзбекистонда бўлган талабнинг пасайиши сабабли унинг импорти вақтинча тўхтатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 25 апрелдан бошлаб қурилиш бозорлари ўз фаолиятини давом эттиришмоқда.