Асли ўзбекистонлик тадбиркор Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Тошкент вилояти Зангиота туманидаги эҳтиёжманд оилаларга 2,51 миллиард сўм миқдоридаги моддий ёрдам ажратди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри маълум қилди.

Маълум қилинишича, Зангиота туманидан 1004 та эҳтиёжманд хонадон йўқланган. Бунда якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор оилалар танлаб олинган. Ажратилган маблағлардан ҳар бир оилага қарийб 2,5 миллион сўмдан тақсимлаб берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов Андижондаги эҳтиёжманд оилаларга 2,5 млрд сўм, Намангандагиларга 12,5 млрд сўм ажратган эди.