Туркия ҳукумати Ўзбекистонга 50та сунъий нафас олиш ускунасини инсонпарварлик ёрдами сифатида жўнатди, дея хабар қилди «Дунё» ахборот агентлиги.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами 21 май куни Истанбулдан Тошкентга бўлган чартер рейс орқали етиб келган. Сунъий нафас олиш ускуналари партияси коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади.

Туркияда ишлаб чиқилган ушбу ускуналарнинг Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида жўнатилиши мамлакатнинг Анқарадаги элчихонаси қўмагида амалга оширилди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) Ўзбекистонга шифокорлар учун 5000 комплект шахсий ҳимоя воситалари: комбензонлар, кўзойнаклар, ниқоб, қўлқоп ва бахиллалар ни инсонпарварлик ёрдами сифатида тақдим этган эди.