22 май куни Pakistan International Airlines га тегишли Airbus 320 йўловчи самолёти Карачи аэропорти атрофида қулади. Бу ҳақда The Times of Pakistan нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, самолёт Лахордан Карачига учиб кетаётган бўлиб, «Джинна» халқаро аэропортига етмасдан аҳоли яшайдиган мавзуга қулаб тушган.

Турли хабарларга кўра, PK-8303 номерли самолётда камида 90 нафар йўловчи бўлган.

Pakistan International Airlines бош директорининг сўзларига кўра, учувчи самолётда техник носозлик бўлгани ҳақида хабар берган.