Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, одамлар ҳаёти билан танишиш мақсадида 21 май куни Андижон вилоятига жўнаб кетди, дея давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.