Хитой шимоли-шарқида 34 та янги коронавирус ҳолати аниқлангани сабабли ушбу ҳудудда яшаётган 100 миллиондан ортиқ хитойлик ўзини ўзи яккалаш тартибига қайтарилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳудудда инфекция тарқалишининг иккинчи тўлқини вужудга келиши хавфини бартараф этиш мақсадида қатъий карантин чоралари қайта тикланган. Жумладан, Цзилинь пронвинциясида автобус ва темир йўл хизматлари тўхтатилди, барча мактаблар ёпилди.


Шимоли-шарқий Хитой ҳудуди (Heilongjiang, Jilin, Liaoning повинциялари), Викимедия фотоси.

«Чекловлар тикланиши мамлакатдаги коронавирус эпидемиясининг энг ёмон қисми ортда қолди, деб ишонган қўплаб маҳаллий аҳолини олдингидан кўпроқ хавотир босмоқда», — дея таъкидлади Bloomberg суҳбатдоши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ янги коронавирус ҳолатлари аниқлангани сабабли Ухань маъмурияти инфекция ўчоғи ҳисобланган шаҳарнинг барча 11 млн аҳолисини 10 кун ичида коронавирус инфекциясига қайта текшириш ўтказиш бўйича қарор қабул қарор қабул қилган эди.