Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 22 майидан бошлаб айрим карантин қоидалари юмшатилмоқда, дея хабар берди расмий Koronavirus Info телеграм канали.

Комиссия қарорига кўра, «сариқ» ва «яшил» тоифага киритилган ҳудудларда қуйидагилар фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берилади:

  • очиқ сайилгоҳ;
  • музей;
  • санъат галереялари

Ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.

Бунда, коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинини олдини олиш мақсадида ушбу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчиларн тана хароратларини ўлчанган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр), шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб), шунингдек, ташриф буюрувчилар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.

Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишларини олдини олиш бўйича мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскан ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.