Ўзбекистон президентининг қарори билан Тошкент шаҳрида бирламчи бозордан уй сотиб олганда тўланадиган 5 фоизлик ставка бекор қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 май куни «Давлат божи тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» президент қарори қабул қилинган.

Унга кўра, Ўзбекистонда доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мулк сотиб олинганда мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун шартнома суммасининг 5 фоизи миқдордаги давлат божининг алоҳида ставкаси чиқариб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, 14 май куни Шавкат Мирзиёев «прописка тўғрисида"ги қонунни имзолаган эди.