21 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2967 (+3) нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Бугун янги қайд этилган 28 ҳолатдан 7 нафари ҳалқаро юк ташишга ихтисослашган автомашина ҳайдовчилари бўлса, 1 нафари хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан тасдиқланди.

Тошкент шаҳри, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 20 ҳолатда касаллик аҳоли орасидан аниқланиб, коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар фуқаро бошқа фуқаролар билан яқин мулоқотда бўлиб, касалликни жами 17 нафар оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига юқтирган. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда мамлакатда 2407 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда республикада 547 нафар бемор даволанмоқда. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.