21 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2964 (+14) нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Кун аввалида янги COVID-19 ҳолатлари сони 11 тага ошиб, 2950 тага етгани хабар қилинган эди. Ҳозирча кунлик ўсиш — 35 тани ташкил этмоқда.

Айни пайтда 45 мингдан ортиқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Уларнинг 17 мингдан ортиқроғи стационар шароитида, қолган 28 минг нафари уй шароитида карантин тадбирлари билан қамраб олинган.

Шунингдек, Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда 540 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилди. Жумладан, кечаги куннинг ўзида 12 мингга кўпроқ вирусологик текширишлар ўтказилган ва 84 та янги ҳолат аниқланган эди.

Коронавирус инфекциясидан халос бўлганлар сони эса 2407 нафарни ташкил этмоқда.