Қорақалпоғистонда катта миқдордаги «трамадол» савдосига чек қўйилди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.

Тўрткўл тумани «Мискин ЙПХ» блок постида Ж.Б. бошқарувидаги Cobalt тўхтатилган. Автомашина кўздан кечирилганида, 446 дона «Тропикамид» дори воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Терговга қадар текширув давомида автомобиль йўловчиси С. Н. фуқаро Ш. А.,га тегишли эканлиги, у ўз яшаш уйида савдоси чекланган гиёҳванд моддалар рўйхаига киритилган «Трамадол» психотроп моддасини сақлаётгани ҳақида баён қилган.

Ш. А.,нинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида 3 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи моддаси, 248 ўрамдаги 2480 дона «Трамадол Ланнахер Трамадол 50 мг» воситаси, 236 дона «Регапен» воситаси ҳамда жами 50 минг сўм пуллар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2511-моддаси 3-қисми (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.