20 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2939 (+12) нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 5 нафари хориждан келган шахслар орасидан қайд этилди.

Кун давомида 84 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди. Инфекция асосан хориждан чартер рейслар билан олиб келинганлар, халқаро юк машиналари ҳайдовчилари ва аввалдан карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 2372 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда республикада 554 нафар бемор даволанмоқда. Барча беморларга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.