Фарғона вилоятининг Данғарада туманида содир бўлган ЙТҲда велосипедчи вафот этди, дея хабар қилди ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

Ҳодиса 18 май куни соат 14:40 ларда туманнинг Қўриқ маҳалласи ҳудудидан ўтган А-373Б «Қўқон шаҳрига кириш» автомобиль йўлининг 21 км.да содир бўлди. Ҳайдовчи С.М. (1992 й.т., эркак) Captiva автомобилини тўсатдан чап томонга қайрилиб, ўзи билан бир йўналишда кетаётган велосипедчи, И.т. (1966 й.т.)ни уриб юборган.

Натижада, велосипедчи 54 ёшли И.т. (эркак) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Данғара туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан пиёда ва велосипедчиларга эътиборли бўлишларини, пиёда ва велосипедчилардан эса белгиланмаган жойларда ҳаракатланмасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўрамоқда.