25 май куни Бишкекда жамоат транспорти ўз фаолиятини қайтадан бошлайди, деб хабар берди 24.kg мамлакат бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Бороновга таяниб.

Йўналишга автобуслар ва троллейбуслар чиқарилади. Барча йўловчилар санитария меъёрларига қатъий риоя қилишлари, масофа сақлашлари ва ниқоб тақишлари керак.

Авиақатновларни қайта тиклаш масаласи эса 25 май куни кўриб чиқилади. Кубатбек Бороновнинг сўзларига кўра, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта, чунки ҳатто минтақалараро қуруқлик маршрутлари масаласи ҳам ҳал қилинмаган, «хавф ҳали ҳам сақланиб қолмоқда».

19 май ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус инфекциясининг 1243 та ҳолати расмий равишда қайд этилган, 331 киши даволанишда давом этмоқда.

Июнь ойидан бошлаб республикада санитария-эпидемиология стандартларига қатъий риоя қилган ҳолда иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги барча фаолият турларини қайта тиклаш режалаштирилган. Аммо маданий, спорт, оилавий тадбирларни, кўнгилочар муассасалар, болалар кўнгилочар марказлари, ўйин майдончалари ва мактабгача таълим муассасалари фаолиятидаги чеклашлар кучда қолади.