17 май куни тахминан соат 17:00ларда Хоразм вилоятига 15−25 м/с. тезлик билан кучли шамол оқими кириб келди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, бунинг натижасида корхона, ташкилот ва турар жойларнинг том қисмларини учириб, пастга қулаш ҳолатлари юз берди.

Ушбу ноҳуш ходисалар оқибатларини бартараф этиш мақсадида Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 3 та махсус техника ва 20 нафар шахсий таркиб жалб этилиб, зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айни дамда «Хоразм худудий электр тармоқлари» АЖ хам юзага келган аварияларни бартараф қилишда навбатма-навбат электр узилишларини бартараф қилишмоқда.

«Қисқа муддатда аварияларни бартараф қилиб, электр энергияси етказилади», — дейилади хабарда.