16 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2738 (+19) нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Кун давомида мамлакатда 52 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди (кеча — 41 эди). Жумладан, янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари хориждан келган фуқароларда аниқланган. Улардан 12 нафари Тожикистондан келган бўлса, 4 нафари Москва-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейси билан олиб келинган. Шунингдек, касаллик 3 нафар олдиндан карантинда бўлган наманганлик фуқароларда аниқланган.

Янги ҳолатларнинг 26 таси Тошкент, Сирдарё вилоятлари ва пойтахтдан аниқланган бўлса, 19 та ҳолат Самарқанд вилоятида қайд этилган. Шунингдек, Навоийда 4 та, Наманганда 3 та янги COVID-19 ҳолати аниқланган.

Шу билан бирга, бугун 55 нафар (кеча — 22 киши эди) бемор тузалиб, айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2213 нафарга етди. Тиббиёт муассасаларида 514 коронавирус бемори даволанмоқда.

Ҳудудлар бўйича COVID-19 статистикаси

  • Қорақалпоғистон — 124 та ҳолат, 112 бемор соғайган, 12 бемор қолган;
  • Андижон вилоятида — 170 та ҳолат, 162 бемор соғайган, 8 нафар қолган;
  • Бухоро вилоятида — 440 та ҳолат, 433 бемор соғайган, 7 бемор қолган;
  • Жиззах вилоятида — 3 та ҳолат, 3 бемор соғайган;
  • Қашқадарё вилоятида — 6 та ҳолат, 6 бемор соғайган;
  • Навоий вилоятида — 23 та ҳолат (+4), 2 бемор соғайган, 21 бемор қолган;
  • Наманган вилоятида — 253 та ҳолат (+3), 207 бемор соғайган (4 та ўлим), 48 бемор қолган;
  • Самарқанд вилоятида — 242 та ҳолат (+19), 154 бемор соғайган (+10, 1 та ўлим), 87 бемор қолган;
  • Сирдарё вилоятида — барча беморлар Тошкент шаҳрига ўтказилган;
  • Сурхондарё вилоятида — 44 та ҳолат, 40 бемор соғайган, 4 бемор қолган;
  • Фарғона вилоятида — 158 та ҳолат, 157 нафари соғайган (1 та ўлим);
  • Хоразм вилоятида — 233 та ҳолат, 228 бемор соғайган (+18), 23 бемор қолган;
  • Тошкент, Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳри — 1023 та ҳолат (+26), 709 бемор соғайган (+27, 5 та ўлим), 309 бемор қолган.